Ўзбек тилига турли дастурларни таржима қилиш истагида бўлсангиз, бизнинг ушбу гуруҳга аъзо бўлинг.
Бу ерда таржима қилиш бўйича ўзбек тилида қўлланма келтирилган:
https:/
Шунингдек, www.uzadmin.
Қуйидаги қоидаларга амал қилинг:
Дастурларни ўзбек тилига таржима қилувчи таржимонлар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак:
1. Ўзининг она тили - ўзбек тилини жуда яхши билиши керак. Яъни ўзбек тилида кўп китоб ўқиган ва кирилл ва лотин алифбосидаги имло қоидаларини яхши билиши керак.
2. Инглиз ва рус тилларини яхши билиши керак.
3. Таржима қилинаётган дастурни инглиз ва рус тилларида ишлатиб кўриб, инглизча сўзнинг қандай маънода ишлатилаётганини тушуниб, дастур ҳақида тасаввур ҳосил қилиши керак.
4. Таржима қилинаётган сўзнинг энг яхши ва тушунарли вариантини танлай олиш керак.
5. Таржималарни имкони бўлса, рус, турк ва бошқа туркий тиллардаги вариантлари билан солиштириб кўриши керак.
6. Ҳар куни оз-оздан (камида бир соат) вақтини шу ишга ажратиши керак.
7. Янгилик қиламан деб, ҳеч ким тушунмайдиган сўзларни қўлламаслиги керак. Имкон қадар оммавий сўзларни қўллаши керак.
8. Озроқ бўлсада, дастурлашдан хабари бўлиши керак. Масалан, html тэгларидан. Сабаби баъзи таржимонлар тэглар ва "код"ларни ҳам таржима қилиб қўйишаяпти.
9. Ўзбекча таржима учун айнан кирилл ёки лотин алифбосидан фойдаланишни аниқлаб олиши керак. Баъзи таржималарда кирилл ва лотин алифбосидаги таржималар аралашиб ётибди.
10. Агар таржима жараёнини охиригача олиб бора олмасангиз ёки сифатли таржима қила олишга ишончингиз комил бўлмаса, бу ишни бошламаганингиз маъқул, чунки бошқа таржимонларни чарчатиб, чалғитиб ва уларнинг вақтини олиб қўйишингиз мумкин.
Ушбу таржима жамоаси инглиз тилидан ўзбек тилига турли дастурларни таржима қилади. Агар сизда ҳам ёрдам бериш истаги пайдо бўлган бўлса, илтимос, ушбу жамоага қўшилинг.
Team details
- Email:
- Log in for email information.
All members
You must log in to join or leave this team.
Latest members |
Pending approval |
Latest invited
Mailing list
Policy: You must be a team member to subscribe to the team mailing list.
View public archive
View subscribers
Subteam of
“Launchpad Uzbek translators” is a member of these teams: